Шавкат Мирзиёев: Афғон халқи ҳам, толибларнинг ўзи ҳам урушдан чарчаган
Андижонда сайловчилар билан учрашаётган президентликка номзод Шавкат Мирзиёев яна бир бор афғон муаммосига тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
“Афғонистон нима қилсак ҳам қўшнимиз, қўшнини эса танлаб бўлмайди. Куни кеча чегарани бузиб ўтишга уринганлар йўқ қилингани ҳақида айтдим, бундан кейин ҳам шундай бўлади албатта. Чунки Ўзбекистон ўз дахлсизлигини бузишга йўл қўймайман.
Шу билан бирга, Афғонистонда тинчлик-осойишталик ўрнатилиши учун қўлимиздан келганича ёрдам беришга тайёрмиз. Бир нарсани билишимиз керак – афғон халқи ҳам, толибларнинг ўзи ҳам урушдан чарчаган.
Қўшнимиз билан дўстона муносабат муҳимлигининг яна бир мисоли – Қирғизистон. Сизлар чегарада яшайсизлар, ҳозир бемалол борди-келди қиляпсизлар. Биз Қирғизистон президенти Садир Нургожаевич дўстмиз билан барча муаммоларни биргаликда, бамаслаҳат ҳал қиляпмиз. Ҳал қилса бўлар экан-ку”, дея номзоднинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
16:50 / 11.10.2024
Ўзбек компанияси Афғонистоннинг энергетика секторига 1 млрд доллар сармоя киритади
08:10 / 10.10.2024
ТИВ раҳбари Афғонистоннинг Ўзбекистондаги янги элчисини қабул қилди
20:51 / 04.10.2024
Россия «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқариш бўйича ишларни якунламоқда — ФХХ раҳбари
21:27 / 03.10.2024