“Сардоба” тошқинидан зиён кўрган фермерларга зарар суммаси баҳолатилганидан анча кам миқдорда таклиф қилиняпти
Масалан, фермерлардан бирининг айтишича, кўрган зарари баҳолаш ташкилоти томонидан 140 млн сўмга баҳоланган бўлса-да, унга 30 млн сўмни “индамасдан” олиш таклиф қилинган. Яна бир фермер 90 миллион ўрнига 20 миллионга кўниш ҳақида гапирилганини билдирди.
Боғдорчилик ва полиз экинлари экиш билан шуғулланувчи 100дан ортиқ сирдарёлик фермер Kun.uz'га мурожаат қилиб, “Сардоба” тошқини тахминан 2 минг гектар майдондаги ҳосилни оқизиб, ерларни ўнглаб бўлмас ҳолга келтирганини маълум қилган. Қарийб бир ярим йилдан буён зарарлари қоплаб берилмаган фермерлар, шунингдек, солиқчилар тинмай безовта қилаётганини ҳам таъкидлаганди.
1 октябрь куни ушбу фермерлар Сирдарё вилояти Молия бошқармаси томонидан Мирзаобод туман ҳокимлиги биносига чақирилган. Kun.uz билан гаплашган фермерларнинг айтишича, масъуллар, хусусан вилоят Молия бошқармаси бошлиғи Ойбек Раҳимов Мирзаобод тумани прокурори билан фермерларни якка суҳбатга олиб кирган.
Суҳбатда Раҳимов ва бошқалар фермерларга баҳолаш ташкилоти хулосасидаги суммадан анча паст пул таклиф қилишган.
Хусусан, “Ҳасанбой анорзори” фермер хўжалигига етказилган зарар баҳолаш ташкилоти томонидан 140 миллион сўмга баҳоланган бўлса, унга 30 миллион сўмни “индамасдан” олиш таклиф қилинган.
“Шукурилло файзли анори” фермер хўжалигига 90 миллион сўм ўрнига 20 миллионга кўниш ҳақида гапирилган.
“Шунча вақтдан бери сарсонмиз. Хўжаликларимизга етказилган зарарни баҳолат, дейишди, баҳолатдик. Энди шу пулни ҳам бермасдан, биз билан молни савдолашгандек, савдо қилишяпти. Эрталаб соат 8:00 да мажлис деб, ҳокимлик олдига чақиришди. Тушликкача 4 ёки 5 та одам кирди. Ичкарида туман прокурори ва участка нозири ҳам бор.
Масъуллар таклиф қилган пулга рози бўлмаганларга туман прокурори қолган зарарингни суд орқали ундирасан, деяпти. Баъзиларга эса участка нозири “жим юриш” кераклигини уқтиряпти”, – дейди Kun.uz билан суҳбатлашган фермерлардан бири.
Ҳолатга изоҳ олиш учун Сирдарё вилояти Молия бошқармаси бошлиғи Ойбек Раҳимов билан боғландик. Унинг айтишича, фермерларнинг зарарларини қоплаш бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.
“Ҳозирда фермерлар баҳолатган зарар туман ишчи комиссиялари томонидан кўриб чиқиляпти. Баҳолаш ташкилоти чиқариб берган сумма тавсиявий характерга эга. У ҳужжатнинг ўзида ёзиб қўйилган, сумма бўйича бошқа ҳолатлар суд тартибида ҳал қилинади.
Биз нега фермерлар кўрган зарар миқдори бунчалик кўтарилиб кетяпти, деб баҳолаш ҳужжатларни ўргандик. Баҳолаш ташкилотининг айтишича, фермерлар тошқинда оқиб кетган дарахтларини келаси 15-20 йиллик умри давомидаги фойдасини қўшиб, зарар сифатида баҳолатишган. Лекин, молия томонидан боғни эски ҳолатида тиклаш ҳамда ерларни мелиоратив ва техник харажатлари учунгина зарар қоплаб берилиши назарда тутилган”, – деди Ойбек Раҳимов.
Бундан ташқари, Ойбек Раҳимов фермерлар билан суҳбат давомида уларга босим ёки таҳдидлар бўлмаганини таъкидлаб, уларнинг ҳаммаси рози қилинишини айтди.
Аммо, фермерларнинг сўзлари ва улар тақдим этган баҳолаш ҳужжатларига ишонадиган бўлсак, Ойбек Раҳимовнинг гаплари ҳақиқатга тўғри келмайди. Чунки, баҳолаш хулосаларида ҳақиқатда кўрилган зарар ва бир мавсумда йўқотилган хосил ҳисобга олинган. Яъни Молия бошқармаси масъули айтганидек, 15-20 йиллик бой берилган фойда қўшиб олинмаган.
Шунга қарамай, барча фермер хўжаликлари Молия бошқармаси томонидан таклиф қилинган суммага ҳам рози эканликларини билдириб, тушунтириш хати ёзиб беришганини айтишди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил 24 сентябрь куни Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилган, “Сардоба” тошқинидан зарар кўрган балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларига солиқ имтиёзлари беришга доир қонун лойиҳасида ҳам бир ярим йилдан буён пулини ололмаётган сирдарёлик фермерлар тушиб қолган эди.
Молия вазирлиги масъули тошқиндан зарар кўрган бошқа фермерларга ҳам имтиёз қўллаш бўйича депутатлар таклиф киритиши мумкинлигини айтган.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Таиланд Мянмада қулликдан озод этилган 7 минг кишини ватанига юборди
Жаҳон | 20:02
-
Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун Германия тараққиёт банкидан 23,5 млн евро кредит олинади
Иқтисодиёт | 19:43
-
Пентагон узоқ масофага сузишга қодир экипажсиз сувости кемасини яратишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 19:41
-
Таиландда биринчи робот-полициячи тақдим этилди
Фан-техника | 19:39
Мавзуга оид

17:59
«Эсингиз борида этагингизни ёпиб олинг» — Турдимов хусусий корхоналар раҳбарларини солиқдан қочмасликка чақирди

11:19 / 02.04.2025
Юқори ҳосил олган фермерлар уч карра кам ер солиғи тўлайди

15:49 / 01.04.2025
Бекободлик фермерлар “ёрилди”

09:30 / 18.03.2025