10:44 / 03.10.2021
3199

Самарқандда 4-синф ўқувчисини урган директор ўринбосари ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Оқдарё туманида директор ўринбосари 4-синф ўқувчиси бўлган 10 ёшли болани калтаклагани айтилган видео тарқалди. Ҳолатга вилоят Халқ таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Муносабатда маълум қилинишича, мазкур ҳолат Оқдарё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 53-мактабда содир бўлган. Бундан икки ҳафта олдин 53-мактабнинг 4-В синфида ўқиётган Н.Б.га мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.В. қўл кўтарган.

Қайд этилишича, мазкур ҳодиса юзасидан Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Жангиров, туман ХТБ мудири С.Ортиқова ва бошқа масъуллар ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ва тушунтириш ишларини олиб борган. Ўрганиш якунида 53-мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари М.В.нинг 4-синф ўқувчисини калтаклагани ўз исботини топган. Шундан сўнг М.Б.га нисбатан интизомий чора қўлланиб, у ўз вазифасидан озод қилинган.                                                                                                                            «Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мактаб жамоаси иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилган. Ҳозирда ўқувчи ва унинг ота-онаси томонидан ҳеч қандай эътирозлар йўқлигини маълум қиламиз», — дейилади муносабатда.

Top