Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода ов қуролини ноқонуний сақлаган фуқарога жиноят иши очилди
Бухоро вилоятининг Бухоро туманида ов қуролини ноқонуний равишда сақлаш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жондор тумани Aлиле маҳалласида яшовчи 42 ёшли С.С. ўз уйи яқинидаги дала майдонида 1950 йилда ишлаб чиқарилган, 16 калибрли, “ЗК” моделли ов қуролини тегишли рухсатномасиз сақлаб келаётгани маълум бўлган. Ов қуроли тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан С.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 248-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Бухорода Қоракўл тумани мудофаа бўлими бошлиғи пора олаётган вақтида ушланганди.
Мавзуга оид
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
15:32 / 25.05.2026
Тошкентда ўқувчини урган ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026