Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланд 2022 йилдан бошлаб сайёҳлик ҳақи ола бошлайди
Фото: AP
Таиланднинг туризм ва спорт вазирлиги 2022 йилдан мамлакатга келувчи сайёҳлардан 500 бат (15 доллар) миқдорида сайёҳлик йиғими ола бошлайди.
Олинган пуллар туризм трансформацияси жамғармасига йўналтирилади. Ушбу жамғарма ташкил этилишини Таиланддаги иқтисодий вазиятни бошқариш маркази маъқуллаган. Жамғарма маблағлари ҳисобига туризм соҳасидаги лойиҳалар молиялаштирилади.
Йиғим 2022 йилдан жорий этилади. Таиланднинг туризм бошқармаси раҳбари Ютасак Супасорннинг таъкидлашича, йиғим ҳисобига йилига 5 млрд бат даромад олиш кўзланмоқда. Бу эса мамлакат келгуси йилда 10 млн сайёҳни қабул қилишни режалаштираётганидан дарак беради.
Айни вақтда Таиландда мамлакат иқтисодиётининг сердаромад соҳаларидан бири бўлган туризм соҳаси пандемия сабабли киритилган чекловлар сабабли жиддий йўқотишларга учрамоқда.
Мавзуга оид
18:35 / 09.02.2026
Британия туроператори Пекин - Тошкент йўналиши бўйича люкс поездини йўлга қўяди
16:06 / 09.02.2026
Таиландда — муддатидан олдин парламент сайловлари ва референдум
14:30 / 03.02.2026
Элчихоналарда маданият ва туризм бўйича маслаҳатчи лавозими жорий этилади
20:47 / 30.01.2026