Ўзбекистон | 09:53 / 05.10.2021
4303
1 дақиқада ўқилади

Коллеж ва техникумларга тест топшириладиган фанлар ҳамда баҳолаш мезонлари тасдиқланди

Республика коллеж ва техникумларга профессионал таълим босқичидаги касб (мутахассислик)ларга мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, тест топшириқлари сони ҳамда баҳолаш мезонлари расман тасдиқланди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлар сони жами 70 тани ташкил этади.

Бунда, 30 та - мажбурий фанлар (она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ ва бошқа тиллар), математика, Ўзбекистон тарихи) ва 40 та - касб ва мутахассисликларга мос иккита фан бўйича бўлади.

Аввалроқ, коллеж ва техникумларга ҳужжат қабул қилиш муддати узайтирилганди.

Маълумот ўрнида, президент қарори билан 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари ҳузурида 24та техникум фаолияти йўлга қўйилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид