Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энергия нархи ошгани боис Европадаги корхоналар фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлмоқда
Буюк Британиядаги Energy Intensive Users Group (EIUG) бирлашмаси ҳукуматга мурожаат қилиб, ўсиб бораётган нархларни мувофиқлаштириш бўйича шошилинч чоралар кўришга чақирди.
Электр энергияси ва газ нархи ошаётгани сабабли Европадаги корхоналар фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлмоқда, деб хабар берди Bloomberg.
Германиядаги аммиак ишлаб чиқарувчи SKW Stickstoffwerke Piesteritz GmbH компанияси газ нархи ошиб кетгани боис ишлаб чиқаришни 20 фоизга қисқартиришини маълум қилди.
«Бундай даражадаги нархларда аммиак ишлаб чиқаришдан маъно йўқ. Агар ҳукумат аралашмаса, ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатишимизга тўғри келади», — деди компания бош директори Петр Цингр.
Буюк Британиядаги Energy Intensive Users Group (EIUG) бирлашмаси ҳукуматга мурожаат қилиб, ўсиб бораётган нархларни мувофиқлаштириш бўйича шошилинч чоралар кўришга чақирди. Акс ҳолда корхоналар қишга бориб ёпилади, деб огоҳлантирди EIUG вакиллари.
Ўтган ойда АҚШнинг ўғит ишлаб чиқарувчи CF Industries Holding Inc компанияси Буюк Британиядаги иккита заводи фаолиятини тўхтатганди.
Австрия ва Норвегиядаги Borealis AG ва Yara International ASA кимё компаниялари ҳам ишлаб чиқариш ҳажмини қисқартиришга қарор қилди.
Аввалроқ Европада минг куб метр газнинг биржа нархи 1900 доллардан ошиб, рекорд кўрсаткич қайд этилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:18 / 15.06.2026