Жамият | 12:57 / 06.10.2021
1742
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ишга киритиб қўйишини айтиб фуқаролардан пул олган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Қашқадарё вилояти Муборак туманида ишга киритиб қўйишини айтиб фуқаролардан пул олган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Муборак туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.К. ушланган. У танишлари орқали фуқаро Ж.ни «E.» компаниясига ишга киритиб қўйишини айтиб олдиндан келишилган 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шунингдек терговга қадар текширувда, фуқаро Ж.К. яна 2 нафар фуқаронинг 2 000 доллари ва 10 миллион сўм пулини қўлга киритгани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид