Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда оммавий жанжал уюштирган шахсларга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида оммавий жанжал уюштирган икки нафар шахсни уриб тан жароҳати етказган шахсларга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 27 сентябр куни соат 17:00 ларда жамоат жойи ҳисобланган Шўрчи туманининг Гулистон маҳалласи ҳудудида бир гуруҳ шахслар оммавий жанжал уюштириб икки кишини урган. Жумладан, Шўрчи тумани Озод маҳалласида яшовчи, Ш.Йўлли ва туманнинг Гулистон маҳалласида яшовчи Ш.Менгтош, унинг қизлари П.Моҳира ҳамда Т.Маҳлиё билан ўзаро гуруҳга бирлашиб, туманнинг Шакаркўл маҳалласида яшовчи В.Салоҳиддин ва Б.Саидислом билан ўзаро жанжаллашган. Жанжал давомида улар В.Салоҳиддин ва Б.Саидисломни уриб, безорилик жиноятини содир этишган.
Қайд этилишича, жорий йил 5 октябр куни Ш.Йўлли, Ш.Менгтош, П.Моҳира ҳамда Т.Маҳлиёга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:15 / 09.12.2025
Тошкентда 31 ёшли эркак хусусий клиникада бурун операцияси вақтида вафот этди
14:42 / 06.12.2025
Лев Шлосбергга нисбатан “фейклар” иши бўйича янги жиноят иши қўзғатилди
15:23 / 11.11.2025
Фарғона шаҳар ИИБ, ижарачи ва опа-сингил иши: қамоқ муддати узайтирилди
13:07 / 07.11.2025