Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХШТ кучлари Афғонистон билан чегарада ҳарбий машғулот ўтказади
«Эшелон-2021» машғулотларида Беларус, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон қуролли кучлари моддий-техник таъминот бўлинмаларининг 500дан ортиқ ҳарбийлари қатнашади.
КХШТ мамлакатлари ҳарбийлари 18–23 октябр кунлари Тожикистоннинг Афғонистон билан чегараси яқинида «Эшелон-2021» машғулотларини ўтказади.
Машғулотлар КХШТ разведка бўлинмаларининг «Қидирув-2021» машғулотлари билан бир вақтда бўлиб ўтади.
Марказий ҳарбий округ хабарида айтилишича, машғулотларда КХШТга аъзо мамлакат ҳудудига кириб келган террорчи гуруҳларни йўқ қилишга жалб этилган кучларни моддий-техник таъминлаш масалалари устида ишланади.
Маълумот берилишича, «Эшелон-2021» машғулотларида Беларус, Қозоғистон, Россия ва Тожикистон қуролли кучлари моддий-техник таъминот бўлинмаларининг 500дан ортиқ ҳарбийлари қатнашади.
Аввалроқ Марказий ҳарбий округ Афғонистон билан чегарада ўтказиладиган «Қидирув-2021» машғулотларига 200 нафар ҳарбий жўнатилишини маълум қилганди. Разведкачилар машғулотларига Беларус, Қозоғистон, Россия ва Тожикистондан 400дан ортиқ ҳарбийлар жалб этилади.
Мавзуга оид
20:40 / 16.07.2026
Биродар Ўзбекистон бўйича позициямиз аниқ – Кобул Ўзбекистон ҳақидаги хабарларни рад этди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026