Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда жорий йилда қарздорлиги туфайли 405 нафар жисмоний шахс ва 109 та машинага қидирув эълон қилинган
Самарқанд вилоятида жорий йил 9 ой давомида қарздорлиги туфайли 405 нафар жисмоний шахс ва 109 та автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, МИБ Самарқанд вилояти томонидан жорий йил 9 ой ҳолатига 405 нафар жисмоний шахсга қарздорлиги туфайли қидирув эълон қилинган. Қидирув бўлими томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида улардан 313 нафари топилиб, давлат ижрочиларига топширилган ва тегишли жавобгарлик масаласи ҳал этилган.
Қолган 92 нафар қидирувдаги қарздор шахснинг 65 нафари хорижга, шундан 55 нафари Россияга, 5 нафари Туркияга, 3 нафари Қозоғистонга, 1 нафари Исроилга ва 1 нафари АҚШга ишлаш мақсадида чиқиб кетгани аниқланган.
Қайд этилишича, хорижда юрган 65 нафар қарздор жисмоний шахсдан 58 нафари «Минск конвенцияси»га асосан халқаро қидирувга берилган. Қолган 27 нафар қарздорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.
Таъкидланишича, қидирувда бўлган 109 та автотранспорт воситасидан 89 таси мутасадди идоралар билан ҳамкорликда олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида топилган. Қолган 20 тасини топиш бўйича қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:08 / 09.12.2025
Отасини таъминлашдан бўйин товлаган ўғил 15 суткага қамалди
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
17:53 / 25.11.2025
Адиз Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
14:21 / 25.11.2025