Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда давлат муассасаларининг эмланмаган ходимлари ишдан четлаштирилади
Барча эмланмаган ходимлар вакцина олмагунича таътилда деб ҳисобланади.
Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлида давлат ташкилотларининг 16 октябргача коронавирусга қарши вакцина олмаган ходимлари ишга қўйилмайди. Бу ҳақда India Today нашри хабар берди.
“Деҳли пойтахт округи маъмуриятида ишлайдиган барча ходимлар, мактаб ва коллежларнинг ўқитувчилари ва бошқа ходимлари 15 октябргача коронавирусга қарши эмланиши шарт”, – дейилади пойтахт округи фавқулодда вазиятлар оқибатлари билан курашиш бошқармаси буйруғида.
Буйруққа кўра, барча эмланмаган ходимлар вакцина олмагунича таътилда деб ҳисобланади.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, пандемия бошланганидан буён Ҳиндистонда коронавирус юқтирганлар сони 33,9 миллиондан ошган, 450 мингдан зиёд бемор вафот этган.