Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мен президент бўлиб, пахтага қанча пул берилаётганини билмайман, керак бўлса 3 мингдан бериб тердирсин» – Шавкат Мирзиёев
Амалдаги президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашувда пахта мавзусида гапириб ўтди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
“Бир вақтлар яхши пахта терганга битта гилам бериларди, раис бир марта ош қилиб берарди. Ҳозир мен президент бўлиб, пахта теришда килосига неча пул берилаётганини билмайман. Керак бўлса 3 минг сўмдан бериб тердирсин. Чунки пахтани манфаат етиштиряпти. Теримчида ҳам манфаат бўлмаса, термасин! Уни ҳеч ким мажбурламайди.
Мана, Андижон экспортда 1 млрд долларлик натижага эришяпти. Сурхондарёнинг нима камчилиги бор? Хафа бўлмасангиз бир гап айтаман – Андижон бугун сизлардан 10 йилга илгарилаб кетган. Лекин у ерда имкониятлар кам – 1 га 10, яъни ернинг 1 фоизи, аҳолининг 10 фоизи Андижонда.
Андижонда мен профессорлар билан гаплашдим, “олдин 2 млн сўм ойлик олардим, ҳозир 12 млн сўм оляпман, мендан ҳар қанча талаб қилсангиз арзийди” дейишяпти. Сурхондарёнинг ҳам домлалари маоши ошди. Энди болаларимизнинг билими ошишини талаб қилсак бўладими, йўқми? Бўлади! Чунки Сурхон фарзандлари ҳам менинг фарзандларим, улар ёмон яшашлари мумкин эмас. Кўзлари ёниб туриши шарт”, дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларидан иқтибос келтирди Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
11:40 / 14.07.2026
“Диплом эмас, тажриба муҳим”: 8 тилни биладиган 25 ёшли Ҳожимурод ҳикояси
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026