Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони аэропортига дрон ҳужуми уюштирилди
Яманнинг «Ансоруллоҳ» ҳаракати ҳусий исёнчилари томонидан Саудия Арабистонининг Жизан шаҳридаги аэропортида миналаштирилган дрон ишга тушиши натижасида камида 10 киши жароҳатланган.
Саудия Арабистонининг Жизан шаҳридаги аэропортида миналаштирилган учар қурилма ишга тушиши натижасида камида 10 киши жароҳатланган. Ушбу ҳаракат Яманнинг «Ансоруллоҳ» ҳаракати ҳусий исёнчилари томонидан амалга оширилгани айтилмоқда.
Бу ҳақда Saudi Press Agency полковник Турки ал-Маликий баёнотига асосланиб маълумот бермоқда.
«Жизан аэропортига дрон ёрдамида уюштирилган ҳужум натижасида 10 киши яраланган, улар орасида сайёҳлар ва аэропорт ходимлари бор», дейилган агентлик хабарида.
7 октябрь куни Абҳо аэропортида бомба ўрнатилган дрон ушлангани маълум қилинганди. Бу ерда ҳам дрон ҳужуми натижасида тўрт киши яраланган.
Яманда 2014 йилнинг августидан бери ҳукумат кучлари ва қуролли исёнчи гуруҳлар ўртасидаги қарама-қаршилик оқибатида нотинчлик ҳукм сурмоқда. 2015 йилнинг март ойида Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция мамлакатга ўз ҳарбий кучларини олиб кирди. Шундан сўнг қарама-қаршилик янада кучайди ва фаоллашди.
Яманда узоқ вақтдан бери давом этаётган можаро мамлакатда энг катта гуманитар инқирозни келтириб чиқарди. БМТ маълумотларига кўра, мамлакат аҳолисининг қарийб 80 фоизи, 24 миллиондан ортиқ яманлик, гуманитар ёрдамга муҳтож, ички қочқинлар сони эса 3 миллиондан ошган. Ҳусий исёнчилари бир неча йилдан бери мамлакат ҳудудларига ҳужумлар уюштирмоқда ва тўқнашувлар содир бўлмоқда.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026