Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
10 минг ўрта махсус маълумотли муаллимларга олийгоҳларда ўқиш учун квота ажратилади - Президент
Қашқадарё вилоятидаги 10 минг ўрта махсус маълумотли муаллимларга олийгоҳларда ўқиш учун квота ажратилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Вилоятда мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 62 фоизга етказилади. Бунинг учун 40 та давлат ва 38 та хусусий, 1 мингта оилавий боғчалар ташкил этилади.
Косон ва Шаҳрисабз педагогика коллежлари базасида “Мактабгача таълим кластери” фаолияти йўлга қўйилади. Бунга Қарши давлат университети ва Педагогика институти бош-қош бўлади. Қашқадарёнинг олис ва тоғли ҳудудларидаги барча фарзандларимиз мактабгача таълим билан қамраб олинади.
Деҳқонобод, Касби, Китоб, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузорда боғча тўлови миқдори 2 баробарга камайтирилади. Умуман, вилоятда мактабгача таълимни ривожлантиришга 1 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтирилади.
Вилоятда 101 та мактаб 3 сменада ишлайди, 380 та мактабда спорт зал йўқ, 809 та мактаб тоза ичимлик суви, 169 та мактаб замонавий иситиш тизими билан таъминланмаган. Келгуси беш йилда 22 та янги мактаб қурилади, 400 таси тўлиқ таъмирланади. Натижада, 140 мингта қўшимча ўқувчи ўрни яратилади.
Вилоятдаги 10 минг ўрта махсус маълумотли муаллимларга олийгоҳларда ўқиш учун квота ажратилади”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026