Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилоятида 27 минг гектар экин майдони танлов асосида 60 мингга яқин аҳолига ажратиб берилади
Қашқадарёда аҳолини тадбиркорликка жалб қилишда энг катта резерв – бу 56 минг гектар томорқалардан самарали фойдаланиш ҳисобланади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
“Ҳозирги кунда вилоятда ҳар бир хонадонга ўртача 10 сотих томорқа тўғри келиб, унинг бор йўғи 20-25 фоизидан фойдаланилмоқда. Агар ушбу томорқалардан йилига 3-4 марта ҳосил олиш йўлга қўйилса, қўшимча 100 минг гектар ернинг ўрнини босади.
Мисол учун, Қарши тумани Талли-курон маҳалласида кўкат етиштирилиб, 5 мартагача ҳосил олиб, ҳар бир хонадон йилига 40-50 миллион сўм даромад кўрмоқда. Шу каби, Шаҳрисабздаги Синабоғ маҳалласида эса лимон ва қатор орасига қўшимча экинлар экиш орқали битта хонадоннинг йиллик даромади 80 миллион сўмгача етмоқда.
Шу боис, алоҳида дастур доирасида вилоятда 27 минг гектар экин майдонлари танлов асосида 60 мингга яқин аҳолига 50 сотихдан ажратиб берилади. Хабарим бор, Шаҳрисабз туманининг тоғолди Ҳисорак, Сайёд, Сувтушар, Бошқоқ, Бешбек, Сарчашма ва Оммағон қишлоқлари аҳолиси деҳқончилик қилиш учун ушбу ерларнинг ажратилишига катта умид боғламоқдалар.
Шунингдек, 15 мингта хонадонда кичик ҳажмдаги иссиқхоналар қуриш учун имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилади. Сув таъминоти оғир бўлган 771 та маҳалладаги томорқалар учун 4 мингта қудуқ қазиб берилади. Мана сизларга бандлик ва аҳоли даромади бўйича аниқ ҳисоб-китоб”, деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026