Фармацевтика фаолиятининг қатор йўналишларига лицензия олиш талаб қилинмаслиги белгиланди
“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонун қабул қилингани муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун президент томонидан имзоланди.
Айрим лицензияланадиган фаолият турлари билан рухсатнома ва хабардор қилиш орқали шуғулланишга рухсат берилганлиги муносабати билан бир қатор қонунларда лицензия талаби бекор қилинди.
Жиноят кодексига хабардор қилиш ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият билан хабарнома юбормасдан ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз шуғулланиш жуда кўп миқдорда даромад олиш билан боғлиқ бўлганида жиноий жавобгарликка сабаб бўлишига оид жавобгарлик киритилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳам мазкур ҳаракатлар учун жавобгарлик чоралари белгиланди.
“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунда фармацевтика фаолиятининг қуйидаги йўналишларига лицензия олиш талаб қилинмаслиги белгиланди:
- тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, улгуржи реализация қилиш;
- дори воситалари ва тиббий буюмларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари;
- дори воситалари ва тиббий буюмлар сифатини назорат қилиш;
- доривор ўсимлик хомашёсини қадоқлаш ва улгуржи сотиш.
Мавзуга оид
11:58 / 04.09.2024
Akfa университети лицензияга эга бўлмаган таълим йўналишига талабаларни қабул қилган
18:25 / 26.08.2024
Айрим дори воситалари озиқ-овқат қўшимчалари сифатида рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
10:57 / 22.08.2024
Беларус Ўзбекистонда биомедикал ҳужайра препаратлари ишлаб чиқармоқчи
09:30 / 16.08.2024