Ўзбекистон | 10:00 / 13.10.2021
4062
5 дақиқада ўқилади

Beeline Uzbekistan бутун дунё бўйлаб қулай онлайн харидлар ва пул ўтказмалари учун «Beeline VISA» виртуал картасини ишга туширди

Фото: Beeline Uzbekistan

Beeline Uzbekistan ўз мижозларининг мобил молия соҳасидаги имкониятларини кенгайтиради. Компания «Ravnaq-bank» АЖ кўмагида абонентлар банкка бормасдан, ўзлари очиши мумкин бўлган виртуал картани ишга туширди. Тўлов картасининг барча хусусиятларига эга бўлган «Beeline VISA» интернетда харидларни амалга ошириш, шунингдек, уйдан чиқмасдан, бутун дунё бўйлаб яқинларингиз ва дўстларингизга пул ўтказиш имконини беради.

«Beeline VISA» – бу Ўзбекистонда банк ходими, мобил оператори ёки курьер билан ҳеч қандай алоқасиз, масофадан чиқарилган биринчи карта. Биз уни абонентларимиз талабига биноан яратдик. Виртуал картани очишда уларни ёқимли бонус кутмоқда – 1 GB интернет-трафик. Биз доимий равишда юқори технологияли ечимларни жорий этиш устида ишлаяпмиз ва ҳеч қандай қўшимча шартларсиз тўлов маҳсулотларини тақдим этиш учун қўлимиздан келганини қиламиз», - дея изоҳ беради Beeline Uzbekistan мобил молиявий хизматларини ривожлантириш хизмати раҳбари Эрнест Рзаев.

«Биз ишонамизки, банк келажаги кучли, инновацион ва одамларга қулай ечимларда. Фақат энг осон шарт-шароитларнинг яратилиши банкка замонавий бозор воқеликларида мижозлар учун фойдали ва қизиқарли бўлиш имконини беради. Биз Beeline Uzbekistan каби шериклар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилаётганимиздан хурсандмиз, чунки компания ўз қадриятларимизни тўлиқ баҳам кўради ва биз билан биргаликда энг қулай ечимларни ишлаб чиқади», - деди «Ravnaq-bank» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Бахтинур Нурмуҳаммедов.

«Кўпгина мамлакатларда етакчи телекоммуникация компаниялари ўз фойдаланувчиларига банк карталарини чиқаришга асосланган молиявий маҳсулотларни таклиф қилмоқда. Биз Ўзбекистонда инновацион тўлов хизматлари ва технологияларини жорий этиш учун Beeline каби ишончли ҳамкорни топганимиздан жуда хурсандмиз! «Ravnaq-bank» АЖ билан ҳамкорликда чиқарилган «Beeline VISA» рақамли картаси Ўзбекистон бозори учун ноёб маҳсулотдир. Ахир уни масофадан туриб рақамли форматда очиш мумкин ва дарҳол интернетда, шу жумладан, хорижий сайтларда харид қилиш учун ишлатиш ҳамда чет элда яшовчи қариндошлардан пул ўтказиш мумкин», - дейди «VISA»нинг МДҲ ва Жанубий-Шарқий Европада стратегик шериклик бўйича катта директори Евгений Лесняк.

Виртуал картанинг кўп имкониятлари бор: у пулли хизматларга обуна бўлиш учун пул тўлаш, бутун дунё бўйлаб онлайн харидларни амалга ошириш, смартфонлар ва компьютерлар учун турли хил иловаларни сотиб олиш ҳамда «VISA Direct» хизматидан фойдаланиш имконини беради. Сиз «Beeline VISA» ҳисобини исталган UzCard ёки HUMO картасидан тўлдиришингиз мумкин. Тўлов картасини очиш жуда осон – фақат Beeline Uzbekistan иловасини юклаб олинг ва ўзингиз тўғрингизда керакли маълумотларни киритинг.

Эслатиб ўтиш жоиз, «Ооkla» (Speedtest хизматини ишлаб чиқувчи) маълумотларига кўра, 2021 йилнинг биринчи ярмида Beeline Uzbekistan ўз мижозларига мамлакатдаги энг тезкор мобил интернетни тақдим этди. Ҳар йили дунё бўйлаб операторлар ўртасида ўтказиладиган мобил интернет сифатини ўрганиш натижаларини «Ookla» сайтида кўриш мумкин.


«Unitel» МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan – бош қароргоҳи Амстердамда (Голландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради.

VEON – бу 9 та мамлакатда 213 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини етказиб берувчи компания. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида рўйхатга олинган.

Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим фаолият юритади. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан бери, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1,2 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритди. Beeline савдо белгиси Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,8 миллиард доллардан ортиқ миқдорда солиқ тўлаган.

Сайт: beeline.uz 

Facebook: fb.com/beeline.uz 

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/uzbeelineuzb

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beelineuzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид