Жаҳон | 20:46 / 14.10.2021
5058
1 дақиқада ўқилади

Озарбойжон Туркия билан газ етказиб бериш бўйича шартнома имзолади

Шартномага кўра, Озарбойжон Туркияга 2022 йилда 2,5 млрд ва 2023 йилда 3,5 млрд куб метр газ етказиб беради.

Фото: AA

Озарбойжон ва Туркия Шоҳ-Денгиз-1 конидан газ етказиб бериш бўйича янги шартнома имзолади, деб хабар берди Reuters Озарбойжон энергетика вазири Парвиз Шаҳбозовга асосланиб.

Шартномага кўра, Озарбойжон Туркияга 2022 йилда 2,5 млрд ва 2023 йилда 3,5 млрд куб метр газ етказиб беради.

Шаҳбозовнинг маълум қилишича, 2022 йилда Озарбойжонда 43 млрд куб метр газ қазиб олинади.

Апрелда Шоҳ-Денгиз-1 конидан Боку—Тбилиси—Эрзерум қувури орқали газ етказиб бериш бўйича 20 йиллик шартнома ниҳоясига етганди.

Октябр бошларида Европада газ нархи рекорд даражада ошгани хабар қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид