Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Раҳмон Афғонистондаги инқироз МДҲ мамлакатлари хавфсизлиги учун жиддий таҳдидлигини айтди
Раҳмоннинг таъкидлашича, БМТ Хавфсизлик кенгашининг террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган «Толибон» ҳаракатининг ҳукумат тепасига келиши Тожикистонга қўшни мазкур давлатдаги вазиятни «янада мураккаблаштирди».
Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий инқироз МДҲ мамлакатлари учун жиддий таҳдид ҳисобланади, деди Тожикистон президенти Имомали Раҳмон МДҲ давлатлари раҳбарларининг онлайн-йиғилишида.
«Афғонистондаги ҳарбий-сиёсий ва гуманитар инқироз мамлакатларимиз хавфсизлигига нисбатан жиддий таҳдид пайдо қилди», — деди у.
Раҳмоннинг таъкидлашича, БМТ Хавфсизлик кенгашининг террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган «Толибон» ҳаракатининг ҳукумат тепасига келиши Тожикистонга қўшни мазкур давлатдаги вазиятни «янада мураккаблаштирди».
У Тожикистон МДҲ мамлакатлари ҳудудида фаолияти тақиқланган террорчи ташкилотлар ягона рўйхатини тузишда ҳамдўстлик мамлакатларининг қўллаб-қувватлашига умид қилаётганини айтди.
Шунингдек, Тожикистон президенти МДҲ мамлакатларини биологик хавфсизлик ва иқлим ўзгаришига қарши курашда ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.
Мавзуга оид
20:40 / 16.07.2026
Биродар Ўзбекистон бўйича позициямиз аниқ – Кобул Ўзбекистон ҳақидаги хабарларни рад этди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026