Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирус билан касалланиш даражаси бўйича етакчилик қилаётган давлат маълум қилинди
Латвия миллион аҳолига коронавирусга чалиниш ҳолати бўйича дунёда 1-ўринга чиқди. Бундан Жон Ҳопкинс университети маълумотлари дарак бермоқда.
Фото: news.24tv.ua
Республикада коронавирус билан касалланиш статистикасини Facebook’да Латвиянинг Касалликлар профилактикаси ва назорати маркази бош эпидемиологи Юрий Перевошчиков эълон қилган.
“Жаҳон антирекордлари”, деб ёзган мутахассис ва Жон Ҳопкинс университети маълумотлари акс этган скриншотни илова қилган.
Айни вақтда 1,8 млн аҳолиси бўлган Латвияда миллион аҳолига ҳафталик касалланиш даражаси 7679,97 та ҳолатни ташкил қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни Барбадос (7125,28 та ҳолат) ва Грузия (7106,18 та ҳолат) эгалламоқда.
Таъкидланишича, Латвияда кунига 2 мингдан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этиляпти. Айни вақтда республикада фавқулодда вазият режими амалда, ҳукумат касаллик тарқалишини тўхтатиш мақсадида янги чекловлар киритишга тайёрланмоқда.
Мавзуга оид
11:39 / 02.02.2026
Латвия Ўзбекистонда ҳайдовчиларни тайёрлаш марказлари очиш ниятини билдирди
14:24 / 06.01.2026
Болтиқ денгизида Литва–Латвия оптик кабели шикастланди
14:37 / 25.12.2025
Латвия Ўзбекистон билан логистика ва мултимодал лойиҳаларга қизиқмоқда
09:13 / 28.11.2025