Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳаитида ўғирлаб кетилган ҳар бир миссионер учун бир миллион доллардан тўлов талаб қилинди
Мамлакат адлия вазири Лист Кител ФҚБ ва Ҳаити полицияси жиноий гуруҳ вакиллари билан мулоқотда бўлиб тургани, музокаралар бир неча ҳафтага чўзилиши мумкинлигини маълум қилди.
Фото: KRIS MAHER/THE WALL STREET JOURNAL
Ҳаитида 17 нафар америкалик миссионерни ўғирлаб кетган жиноятчилар гуруҳи 17 миллион доллар — ҳар бир киши учун бир миллион доллардан тўлов талаб қилмоқда. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар берди.
«Америкалик миссионерлар гуруҳини ўғирлаб кетган тўда ҳар бир кишини озод қилиш учун бир миллион доллардан жами 17 миллион доллар талаб қилмоқда», — деган ҳаитилик мансабдорлардан бири.
Ўз навбатида, мамлакат адлия вазири Лист Кител ФҚБ ва Ҳаити полицияси жиноий гуруҳ вакиллари билан мулоқотда бўлиб тургани, музокаралар бир неча ҳафтага чўзилиши мумкинлигини маълум қилди.
«Биз уларни пул тўламасдан озод қилмоқчимиз», — деди Кител ва миссионерлар Круа-де-Буке шаҳарчасидаги уйлардан бирида сақланаётганини айтди.
17 октябр куни Ҳаити пойтахти Порт-о-Пренсда жиноятчилар 17 нафар америкалик миссионер ва уларнинг оила аъзоларини ўғирлаб кетишгани хабар қилинганди.
Таъкидланишича, айни вақтда Порт-о-Пренснинг деярли ярмини жиноий тўдалар назорат қилади.
Мавзуга оид
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
19:21 / 06.05.2026
“Ножўя таъсирлари ҳақида етарлича огоҳлантиришмаган” — АҚШда “оздирувчи воситалар” устидан шикоятлар кўпайди
09:52 / 06.05.2026