Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Бугун, 21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, «Пул-кредит сиёсатининг 2022 йил ва 2023-2024 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишларининг дастлабки концептуал лойиҳаси» ҳам кўриб чиқилиб, маъқулланди.
МБ бошқарувининг бундан олдинги охирги йиғилиши 9 сентябрда бўлиб ўтганди ва унда ҳам асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинганди.
Регуляторнинг асосий ставкаси сўнгги марта 2020 йил 10 сентябрда ўзгарган, ўшанда ставка 1 фоиз бандга пасайтирилганди.
Мавзуга оид
21:47 / 09.04.2026
Амир Темур юбилейига бағишланган олтин ва кумуш тангалар чиқарилди
14:03 / 08.04.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 8,1 млрд долларга камайди
18:10 / 28.03.2026
Фуқароларга ўз номига кредит расмийлаштирилгани ҳақида хабар берувчи хизмат йўлга қўйилди
16:44 / 28.03.2026