Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбек тилини биладиганлар учун Москва метроси кассасида бўш иш ўрни ҳақида эълон пайдо бўлди
Ўзбек тилини биладиган номзодлар учун Москва метроси кассасида бўш иш ўрни ҳақида эълон пайдо бўлди. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Россия Федерацияси ҳудудидаги бўш иш ўринлари ҳақида эълонлар бериладиган сайтда ўзбек ва тожик тилларини биладиган номзодлар учун Москва шаҳрининг «Лесопарковая» метро бекати кассасида бўш иш ўрни ҳақида эълон пайдо бўлди.
Аввалроқ, McDonald's тез овқатланиш ресторанлари глобал тармоғининг Москва шаҳридаги савдо автоматларида ўзбек, тожик ва қирғиз тилларида ҳамда Москва шаҳрининг «Лесопарковая» метро бекатида ўзбек ва тожик тилларида ёзувлар пайдо бўлган эди.
Кейинчалик, Москва транспорт департаменти метро бекатларидаги ўзбек ва тожик тилларидаги ёзувлар олиб ташланмаслигини маълум қилди. Маълум қилинишича, «Прокшино» ва «Лесопарковая» бекатларидаги қўшимча тиллардаги ёзувлар Москва миграция марказига борадиган хориж фуқароларига қулайлик яратиш мақсадида жойлаштирилган.
Мавзуга оид
09:59 / 17.07.2026
Москва биржаси индекси 2022 йилдан бери илк бор 2000 пунктдан пастлади
09:13 / 11.07.2026
Москва илк марта ёқилғи инқирозининг ҳақиқий сабабини очиқлади
18:34 / 04.07.2026
Украина Петербургга ҳужум қилди
09:20 / 04.07.2026