Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда қарама-қарши йўлга чиқиб кетган машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида ўлим билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилмоқда.
Фото: ИИББ ахборот хизмати
2021 йил 22 октябр куни тахминан соат 08:10ларда Олмазор тумани Қамарнисо кўчасида «Нексия-3» автомобилини бошқариб борган, 2002 йилда туғилган А.В. қоидаларни бузган ҳолда қарама-қарши ҳаракат йўналишига чиқиб кетган.
Хабарда айтилишича, натижада у 1958 йилда туғилган З.Х. бошқарувидаги «Спарк» автомобили билан тўқнашган.
Тўқнашув натижасида етган шикастлар оқибатида «Спарк» автомобили йўловчиси, 1968 йилда туғилган М.Х. ҳаётдан кўз юмган.
Мазкур факт асосида Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:24 / 31.12.2025
Сирдарёда пиёда ЙПХ ходими хизмат машинасида уриб кетиши оқибатида вафот этди
12:19 / 30.12.2025
Сирдарёда машина каналга тушиб кетиши оқибатида 4 йигит ҳалок бўлди
21:11 / 29.12.2025
Йўллардаги ҳаёт нархи: Ўзбекистонда йўл-транспорт хавфсизлиги ҳақиқатан яхшиланяптими?
20:13 / 29.12.2025