Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадаги ИЭСлардан бири кўмир йўқлиги сабабли фаолиятини тўхтатди
Маълумот берилишича, еттита иссиқлик электр станциясида ёқилғи захираси ўн кундан камроқ муддатга етади.
Украинанинг Донецк областида жойлашган Славянская иссиқлик электр станцияси кўмир йўқлиги сабабли фаолиятини тўхтатди. Бу ҳақда «Укрэнерго» давлат компанияси хабар қилди.
«Станция тўлиқ тўхтатилди ва электр энергияси ишлаб чиқармаяпти. Ёқилғи, биринчи навбатда кўмир йўқлиги сабабли ҳар икки блок ишламаяпти», — дейилади хабарда.
Маълумот берилишича, Трипольская, Змиевская, Криворожская, Запорожская, Бурштинская, Углегорская ва Кураховская иссиқлик электр станцияларида ёқилғи захираси ўн кундан камроқ муддатга етади.
Аввалроқ газ тақчиллиги сабабли Молдовада фавқулодда ҳолат эълон қилинганди.
Мавзуга оид
13:30
Евгений Хмара Украина мудофаа вазири лавозимига номзод бўлди
10:10
МРБ раҳбари: Украинадаги фронтга келган россиялик янги аскар ўртача 20–30 дақиқа яшайди
21:37 / 16.07.2026
Сергей Корецкий Украинанинг янги бош вазири этиб тайинланди
20:14 / 16.07.2026