Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған маъмуриятидагилар ғарб давлатлари элчиларини Туркиядан чиқариб юбормаслик йўлини изламоқда – ОАВ
Туркия ТИВ ҳозирча дипломатларни чиқариб юбориш борасида аниқ қадам ташламади – улар персона нон грата деб эълон қилинмади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг атрофидагилар ғарб мамлакатлари элчиларини чиқариб юбормаслик имкониятини изламоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб Bloomberg агентлиги хабар берди.
Агентликнинг маълумот беришича, Туркия ТИВ ҳозирча дипломатларни чиқариб юбориш борасида аниқ қадам ташламади – улар персона нон грата деб эълон қилинмади. Вазирлик вакиллари вазият янада чигаллашишининг олдини олишни мўлжалламоқда.
Таъкидланишича, дам олиш кунлари Эрдўған маъмуриятида ҳукумат вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилган. Улар Туркия раҳбарига элчиларни чиқариб юборишнинг эҳтимолий оқибатлари ҳақида маълумот берган. Яқин вақт ичида яна бир йиғилиш бўлиб ўтиши, унда элчиларни чиқариб юбориш масаласида якуний қарор қабул қилиниши айтилмоқда.
Шу билан бирга, ОАВнинг хабар беришича, Ражаб Тоййиб Эрдўған қатор мамлакатлар, жумладан, АҚШ ва Канада элчиларининг Туркия қонунлари ва мамлакат раҳбарияти қарорларини ҳурмат қилишлари тўғрисидаги баёнотларини олқишлаган.
Элчихоналар Эрдўған 10 мамлакат элчиларини персона нон грата деб эълон қилишга буйруқ берганини айтганидан сўнг баёнот берган.
21 октябрда Туркия президенти АҚШ, Германия, Дания, Финландия, Франция, Нидерландия, Швеция, Канада, Норвегия ва Янги Зеландия элчиларини мамлакат суди ишларига аралашишгани учун танқид қилган. Кейинроқ эса уларни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026