Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда сайловдаги ваъдаларни бажармаганлик учун жазолаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси рад этилди
Россия ҳукумати лавозимга сайланган шахсларни сайловолди ваъдаларини бажармагани учун жиноий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини рад этди. Расмий муносабат Давлат Думаси веб-сайтида эълон қилинган.
Сайловолди ваъдаларини бажариш – сайланган амалдорнинг сиёсий масъулияти. Ҳукуматнинг қайд этишича, мазкур мажбуриятнинг қонунан расмийлаштирилиши, яъни сайловолди ваъдасини бажармаганлик учун мавҳум формулалар асосида жиноий жавобгарлик белгиланиши ушбу ваъдаларнинг ўзбошимчалик билан бажарилишига олиб келиши мумкин, деб ёзади Meduza.
Бундан ташқари, расмий муносабатда қонун лойиҳасида сайлов ваъдаларини бажармаслик учун “жиноий жавобгарлик жорий этилишини оқлайдиган” статистик маълумотлар ва бошқа маълумотлар мавжуд эмаслиги таъкидланган.
Нашрнинг қайд этишича, ушбу қонун лойиҳаси август ойида депутат Олег Нилов томонидан парламентга тақдим этилган. У сайловлар натижасида давлат лавозимларини эгаллаган, лекин сайловдаги ваъдаларини бажариш учун “қўлидан келган барча чораларни” кўрмаган шахсларни жавобгарликка тортишни таклиф қилган. Жазо сифатида депутат сайловолди ваъдаларини бажармаганларга 100-300 минг рубл миқдорида жарима солиш ёки уларни лавозимни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда бир йилгача мажбурий меҳнатга жалб этишни ёхуд 3 йилгача бўлган муддатга муайян фаолият билан шуғулланишни ман этишни таклиф қилган.
“Новая газета”нинг эслатишича, 2007 йилда худди шундай масалани кўтариб чиққан Ставропол ўлкаси губернатори Александр Черногоров кўп ўтмай “Ягона Россия” партиясидан чиқариб юборилган.
Мавзуга оид
22:50 / 22.06.2026
Россияда 8 ёшли қаҳрамон Хизир Дербичевнинг жасади топилди
21:39 / 22.06.2026
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026