Жаҳон | 22:48 / 26.10.2021
3219
1 дақиқада ўқилади

Нидерландияда икки ўриндиқли электр сувости кемаси ишлаб чиқилди

Нидерландиянинг U-Boat Worx компанияси Super Sub деб ном олган электр сувости кемасини ишлаб чиқди.

Фото: U-Boat Worx

New Atlas нашрининг хабар беришича, кема 8 узел (15 км/соат) тезлик билан суза олади. “Бу афалина делфинининг тезлигидан юқорироқ. Бироқ бошқа томондан, 8 узел унча катта тезлик эмас. Мисол учун, оқ акулалар 3 марта тезроқ сузади, бироқ барибир ёмон натижа эмас”, деб таъкидлаб ўтган кема муаллифлари.

80 от кучига эга сувости кемаси ойнаванд кабинага эга. У икки кишига мўлжалланган. Кема, шунингдек, йўналиш бўйича автоматик ҳаракатланиш ва белгиланган чуқурликда қолиш функциясига эга.

Фото: U-Boat Worx

Қурилма қайта қувватланишсиз 8 соат ишлаши мумкин ва 300 метргача чуқурликка шўнғий олади. Бирор кор-ҳол юз бергудек бўлса, у экипажни камида 96 соат давомида кислород билан таъминлай олади.

Мавзуга оид