Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умра зиёратини амалга оширмоқчи бўлган мусулмонлар 14 кун кутишига доир талаб бекор қилинди
Фото: Omer Arslan
Саудия Арабистони подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлигининг маълум қилишича, эндиликда умра зиёратига боришни хоҳловчи мусулмонлар аввалгидек рўйхатга ёзилиш учун 14 кун кутишлари шарт эмас. Бу ҳақда вазирликнинг расмий сайтига асосланган ҳолда Тошкент шаҳар вакиллиги ахборот хизмати хабар қилди.
Вазирликнинг режалаштириш ва стратегия бўлими бошлиғи Амир Мадданинг айтишича, коронавирус туфайли жорий этилган профилактик тадбирларнинг юмшатилиши натижасида умра зиёратига келувчилар учун кенг имкониятлар эшиги очиляпти.
Аввалроқ, подшоҳлик август ойидан эътиборан тўлиқ эмланган ҳар қандай сайёҳ мамлакатга саёҳат мақсадида киришига рухсат берилганди.
10 августдан хорижлик зиёратчиларга Умрани амалга оширишга рухсат берилган, бунинг учун подшоҳликда рўйхатдан ўтган 4 вакцина: Biontech/Pfizer, Moderna, Johnson & Johnson, AstraZeneca вакциналари билан тўлиқ эмланган бўлиши талаб этилиши билдирилганди.
Мавзуга оид
15:50 / 15.10.2024
“Бу катта миқдор эмас” – Диний қўмита раиси Умра лицензиясининг 1 миллион долларлик шарти ҳақида
13:55 / 03.10.2024
Умра лицензияси бўйича янги талаблар яқин кунларда эълон қилиниши айтилди
20:41 / 24.09.2024
“5 октябрдан Умра турфирмалари амалдаги лицензияси билан ишлай олмайди” – Дин ишлари бўйича қўмита
08:20 / 11.09.2024