Фан-техника | 11:27 / 29.10.2021
52784
3 дақиқада ўқилади
Метакоинот, ақлли кўзойнаклар, ўйин ва иш учун алоҳида аккаунт ҳамда аватарлар: Цукерберг нималар ҳақида гапирди?
Компания эндиликда ўзини ижтимоий тармоқ билан эмас, метакоинот билан боғламоқчи.
28 октябрь куни Марк Цукерберг Facebook Connect 2021 онлайн тақдимотида сўзга чиқди. У ерда компаниянинг VR ва AR соҳасидаги сўнгги ютуқлари, «метаборлиқ»ни ривожлантириш бўйича режалар, шунингдек, компаниянинг номи ҳақида гапирилди.
«Метакоинот»
- Facebook метакоинотни ривожлантиришни режалаштиряпти. Метакоинот шундай виртуал оламки, унда VR ва AR технологиялардан бирдек фойдаланилади.
- Фойдаланувчилар аватарлар ёрдамида виртуал оламда бир-бири билан мулоқот қилишади.
- «Оддий» интернетнинг барча контентини метакоинотда голограммалар кўринишида томоша қилиш мумкин бўлади.
- Facebook Horizon Workrooms сервиси ва Horizon Home виртуал уйида ўз иш ўрнини яратишни таклиф этади.
Ўйинлар ва фитнес
- VR’да кўплаб янги ўйинлар пайдо бўлади. Улар ҳақида Oculus Gaming Showcase тадбирида гап боришига ваъда берди.
- Метакоинотда турли жойларда бўлган фойдаланувчилар спорт билан биргаликда шуғулланишлари, қўшимча реалликка эга ўйинларни ўйнашлари мумкин.
- Ўйин ва иш учун алоҳида аккаунт ва аватарлар яратиш мумкин бўлади.
- Цукерберг GTA чиқиши бўйича алоҳида хабар берди: Oculus учун San Andreas биринчи шахс номидан ўйнаш имкониятига эга.
Метакоинотда таълим
- Метакоинотда таълим янада интерактив бўлади. Тиббиёт ходимлари виртуал реалликда машқ қилишлари, бўлажак астрономлар эса фазо объектларини яқиндан ўрганишлари мумкин.
- Фойдаланувчилар машинанинг 3D моделини юклаб олишлари, уйлари учун таъмирни синаб кўришлари, шунингдек, голограммалар ёрдамида Қуёш тизими сайёраларини кўздан кечиришлари мумкин.
- Янги реалликда таълим олиш учун Facebook ўз кўзойнакларини таклиф этяпти.
Янги иқтисодиёт
- Сервислар учун ҳақ тўланиши одамларни узоқлаштиради. Шунинг учун Facebook ўз сервислари учун нархни минималлаштириш ёки тўловларни бекор қилишни режалаштирган.
- Метакоинотда фойдаланувчилар учун оламлар ва шахсий нарсалар яратадиган муаллифларнинг янги тури пайдо бўлади.
- Facebook тадбиркорларга мижозлар билан ҳамкорлик қилиш учун янги майдончалар тақдим этади.
Дастурчилар учун воситалар
- Facebook дастурчиларга метаборлиқ учун илова яратишни енгиллаштириш мақсадида SDK тўпламини тақдим этади.
- Компания ишланмалари қўл ҳаракатига реакция қилиш созламаси ва инсон нутқини расшифровка қилишни соддалаштиради.
Project Cambria
- Facebook метакоинотда алоқада бўлиш учун янги «ақлли» кўзойнаклар устида иш олиб боряпти.
- Project Cambria номли AR кўзойнаклар 2022 йилда чиқади.
- Сентябрь ойида Ray Ban билан ҳамкорликда «ақлли» кўзойнаклар устида ишлаш фойдаланувчиларни смартфон экранидан узоқлаштириш учун биринчи қадам бўлди.
Янги ном
- Facebook ўзининг барча ҳаракатларини метаборлиқни ривожлантиришга қаратади.
- Компания номини Meta деб ўзгартиришидан мақсад – у ўзини ижтимоий тармоқ билан эмас, метакоинот билан боғламоқчи.
Трансляцияни Facebook ва YouTube’да такроран томоша қилиш мумкин.
Мавзуга оид
20:43 / 14.11.2024
Еврокомиссия Meta’ни қарийб 800 млн евро жаримага тортди
19:42 / 22.10.2024
Facebook ва Instagram машҳур инсонлардан фойдаланилган реклама фирибгарлигига қарши курашади
13:53 / 22.10.2024
Мета бепул овқатланиш купонларига маиший буюмлар харид қилган ходимларни ишдан бўшатди
21:28 / 17.10.2024