Жаҳон | 22:41 / 18.04.2026
3236
2 дақиқада ўқилади

Meta сунъий интеллект сабабли 8 минг ходимини ишдан бўшатади

Биринчи босқичда штатдагиларнинг 10 фоизи ёки 8 минг нафар ходим ишдан бўшатилади. Навбатдаги ишдан бўшатишлар режаси эса сунъий интеллект технологияларининг ривожланишига қараб ўзгариши мумкин.

Фото: JLco Julia Amaral / Shutterstock

Meta компаниясида 20 май куни кенг кўламдаги ишдан бўшатишлар амалга оширилиши режалаштирилган, деб хабар берди Reuters уч нафар манбасига таяниб.

Манбалардан бирининг сўзларига кўра, биринчи босқичда штатдагиларнинг 10 фоизи ёки 8 минг нафар ходим ишдан бўшатилади. Навбатдаги ишдан бўшатишлар режаси эса сунъий интеллект технологияларининг ривожланишига қараб ўзгариши мумкин.

Компаниянинг ўзи мазкур хабар бўйича изоҳ бермади.

Қайд этилишича, ишдан бўшатишлар сунъий интеллектдан фойдаланиш натижасида иш самарадорлигининг ошиши билан боғлиқ.

Раҳбарият компания келажагини камсонли бошқарувчилар ва сунъий интеллектдан фойдаланувчи ходимларда кўрмоқда.

Meta тўрт йил аввал 11 минг нафар ходимини ишдан бўшатганди. 2023 йил баҳорида эса Марк Цукерберг яна 10 минг кишини ишдан бўшатишини эълон қилди.

2025 йилда Meta компанияси Scale AI стартапига 15 млрд долларга яқин сармоя киритди. Financial Times нашрининг ёзишича, бу сунъий интеллект учун киритилган энг йирик инвестициялардан бири ҳисобланади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид