Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Россия ва АҚШни Сурия бўйича берган ваъдаларини бажармасликда айблади
Аввалроқ Туркия Сурия ҳудудида иккита операция ўтказишни режалаштиргани маълум бўлганди.
Россия ва АҚШ курд гуруҳларини Сурия ичкарисига олиб кетиш бўйича берган ваъдаларини бажармади. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли CNN Türk телеканали эфирида айтди.
«АҚШ ва Россия Курдистон ишчилар партияси террорчиларини Суриянинг 30 километр ичкарисига олиб кетиши керак эди. Улар ҳозирга қадар ваъдаларини бажармади. Биз ваъда берсак, сўзимизда турамиз. Шартнома имзолагач, талаб қилинган нарсани бажарамиз. Аммо на Россия, на АҚШ — буни очиқ айтаман — сўзида турди. Аксинча, АҚШ бу кучларни қўллаб-қувватлашда давом этди», — деди у.
Аввалроқ Туркия Сурия ҳудудида иккита операция ўтказишни режалаштиргани маълум бўлганди.
Сурия ахборот агентлигининг хабар беришича, Туркиянинг қўшимча ҳарбий кучлари Рас Ал-Айн шаҳрига етиб келган. Манбаларнинг сўзларига кўра, ҳудудга турли ҳарбий техникалар келтирилган.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
10:10 / 15.07.2026
АҚШ Ироқ–Сурия нефт қувурини қайта тиклашни режалаштирмоқда
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
11:46 / 10.07.2026