Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йирик давлатлар рақобати авж олаётгани дунёдаги вазиятни янада кескинлаштирмоқда – Абдулазиз Комилов
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири дунёда янги “совуқ уруш” илк аломатлари пайдо бўлаётганини қайд этди.
Абдулазиз Камиловнинг сўзларига кўра, воқеаларга реал кўз билан қаралса, буюк давлатларнинг рақобати рўй бермоқда. Бу рақобат эса, Марказий Осиё минтақасида ҳам давом этяпти. У “Россия 24” телеканалига берган интервюсида шундай фикрларни билдирган. Бу ҳақда Dynamic Uzbekistan онлайн нашри хабар қилди.
“Йирик давлатлар рақобати хусусида реалист бўлиб айтиш мумкинки, у давом этмоқда. Ҳатто, ташқи сиёсат борасида бир-бирига яқин ҳисобланган давлатлар ўртасида ҳам рақобат кузатиляпти. Шунга қарамай, бу рақобат минтақада ҳам бўлмоқда. Бундай шароитда биз нима қиламиз, деган савол пайдо бўлади? Биз ҳозирги сиёсатимизни давом эттирамиз”, - деган Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.
Унинг айтишича, янги “совуқ уруш”нинг илк аломатлари кузатилаётган бир вақтда ўзаро рақобат авж олмоқда. Бу эса, айни жараён оқибатларини чуқурлаштиради, чунки “дунёдаги вазият янада қалтис тус ола бошлайди”.
“Бундай рақобат ва мусобақа биз учун қандайдир ўзимиз истамаган сиёсий оқибатларга олиб келишини истамаймиз. Қайсидир томон сабабли иккинчи томон қабул қила олмайдиган ўрин эгаллашимизга мажбур қиладиган ҳолатга йўл қўйиб бўлмайди. Осон бўлмаган бу вазифа жиддий дипломатик амалиётни талаб қилади, - дея қайд этган Комилов.
Вазирнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистоннинг бу борада тажрибаси бор, боиси Марказий Осиё ўзининг геостратегик жойлашуви билан ҳар доим диққат марказида бўлиб келган. “Албатта, қандайдир оқибатлар бўлишини ҳеч ким истамайди”, - деган вазир.
Комилов, шунингдек, афғон муаммосига ҳам эътибор қаратган ва унинг илк сабабларига тўхталган.
«Агар афғон муаммосининг илк сабаблари ва манбаларига қайтадиган бўлсак, у “совуқ уруш” давридаги икки сиёсий тизимнинг қарама-қаршилиги оқибати бўлди. Кейинчалик, воқеалар бошқача сценарий бўйича ривожланди. Шунинг учун ҳам биз ҳозирги тутган позициямизни давом эттирамиз. Бизнинг бу борада аниқ қарашларимиз ва дастуримиз бор. Биз ким биландир зиддиятга киришишни истамаймиз ва ўзимизнинг миллий манфаатларимиздан келиб чиқамиз”, - деб қўшимча қилган Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари.
Мавзуга оид
09:00 / 22.05.2026
Абдулазиз Комилов Хорватия бош вазири билан музокара ўтказди
12:44 / 23.01.2026
Абдулазиз Комилов Тинчлик кенгашига қўшилиш сабабларини изоҳлади
16:44 / 16.11.2025
“Янги геосиёсий минтақа туғилди” – Абдулазиз Комилов Озарбойжоннинг форматга қўшилиши ҳақида
12:20 / 24.10.2025