Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Намангандаги ҳовлида ёнғин чиқиб, қўшни уйга ҳам зарар етди
Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати
Наманган шаҳридаги хонадонларнинг бирида юзага келган ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 30 октябрь куни соат 02:33 да Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимининг қисқа рақамига шаҳарнинг «Нурафшон» маҳалла фуқаролар йиғини, Сой кўчаси, 60-уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган.
Зудлик билан воқеа жойига Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув қисми шахсий таркиби етиб борган.
Ёнғин натижасида яшаш уйнинг шифт ва том қисмининг 40 квадрат метр жойи ҳамда қўшни уйнинг том қисмининг 20 квадрат метр жойи ёниб, зарарланган. Содир бўлган ёнғин қутқарувчилар томонидан соат 02:57 да ўчирилган, 300 квадрат метр жой сақлаб қолинган.
«Содир бўлган ёнғин натижасида инсонларнинг куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмаган», дейилади хабарда.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:01 / 02.02.2026
Aviator’даги ёнғиндан сўнг Ўзбекистон бўйлаб шу каби объектларни текшириш бошланди
12:50 / 02.02.2026
Кореядаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:35 / 02.02.2026
Aviator’даги ёнғин юзасидан жиноий иш очилди
09:31 / 02.02.2026