Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикадаги газ қувурида бир нечта портлаш юз берди
Мексиканинг Пуэбла штатида Pemex давлат компаниясига тегишли газ қувурида бир нечта портлаш юз берди. Бу ҳақда мамлакат президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор маълум қилди. Портлашлар газни ўғирлашга уриниш сабабли юз бергани тахмин қилинмоқда.
Воқеа оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳат олган. Портлаш оқибатларини бартараф этиш учун фуқаро ҳимояси хизматларининг 1,4 минг ходими жалб қилинган.
Reuters ахборот агентлигининг хабар беришича, Сан-Пабло Хочимеуакан муниципалитетида газ сизиб чиққани ҳақидаги хабардан кейин 1 км радиусда 2 мингга яқин одам эвакуация қилинган. Жароҳатланганлардан 5 нафарининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
14:37 / 11.06.2026
Мундиал таништируви. А гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
17:59 / 10.06.2026
Мексика 8600 долларга ўта арзон Olinia Uno электромобилини тақдим этди
09:11 / 10.06.2026
Доғистонда магистрал газ қувурида портлашлар юз берди
08:48 / 23.05.2026