Жаҳон | 09:07 / 01.11.2021
3171
1 дақиқада ўқилади

Дунёда коронавирусга қарши қўлланган вакциналар сони 7 миллиарддан ошди

ТАСС ахборот агентлиги ОАВда эълон қилинган маълумотлар ва мақолаларга таяниб, пандемия бошидан бери дунёда коронавирусга қарши қанча вакцина қўлланганини ҳисоблаб чиқди. Бу қиймат 7 млрддан кўпроқ вакцинани ташкил қилган.

Фото: Unsplash

“Айни вақтда одамларга 7,001 млрд доза вакцина киритилди. Сайёрамизда қанча одам тўлиқ эмланганини аниқлашнинг ҳозирча имкони йўқ”, деб маълум қилинган хабарда.

Бунинг иложсизлиги кўплаб давлатлар фақатгина маъқулланган вакциналар ва қанча эмлаш амалга оширилгани ҳақидаги маълумотларни эълон қилиши билан боғланган.

ТАССнинг таъкидлашича, барча қўлланган вакциналарнинг ярми Хитой (2,3 млрд доза вакцина), Ҳиндистон (1,1 млрд) ва АҚШ (0,4 млрд) улушига тўғри келмоқда.

Мавзуга оид