Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Октябр ойида нархлар 1,3 фоизга қимматлашди
Рақамлар ойлик инфляция тезлашганини, йиллик инфляция эса пасайганини кўрсатмоқда.
Фото: Fotolia
Давлат статистика қўмитаси октябр ойидаги инфляция даражасини эълон қилди. Бу ойда Ўзбекистонда нархлар 1,3 фоиз қимматлашган, йиллик инфляция эса 10,6 фоизни ташкил қилмоқда.
Ойлик инфляция бироз тезлашган, бироқ йиллик инфляция даражаси сентябрдаги 10,8 фоиздан 10,6 фоизгача пасайган.
2021 йилнинг октябр ойида нархлар ва тарифлар ошиши бўйича етакчилик озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлди. Ой давомида уларнинг нархи ўртача 1,9 фоизга қимматлади. Ушбу даврда ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 1,1 фоизга, аҳолига пуллик хизматлар нархи 0,5 фоизга ошди.
Таққослаш учун, ўтган 2 йил ичида ҳам нархлар ошиши борасида озиқ-овқат нархлари етакчилик қилган. Озиқ-овқат 2019 йил 2,3 фоиз, 2020 йилда эса 2,8 фоизга қимматлаган.
Йиллик нисбатда эса озиқ-овқат нархлари 14 фоизга ўсган. Бу йил 2019-2020 йилларга нисбатан озиқ-овқат нархлари ўсиши секинлашганини кўриш мумкин, ўтган йил нархлар ошиши бўйича етакчи бўлган озиқ-овқат нархлари 17 фоизга, 2019 йилда эса 19,5 фоизга қимматлашган.
Эслатиб ўтамиз, сентябрда товар ва хизматлар 1,1 фоизга қимматлашганди.
Шунингдек, Марказий банк бошқарувининг 21 октябрдаги йиғилишида озиқ-овқат ва ёнилғи нархларининг ошиши инфляция пасайишига тўсқинлик қилгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
18:09 / 29.04.2026
Ижобий тенденциялар секинлашган ва ташқи хатарлар бор – МБ раиси асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилгани ҳақида
11:07 / 29.04.2026