Ўзбекистон | 09:51 / 01.11.2021
4517
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон президенти 2022 йилда Венгрияга расмий ташриф билан боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йилда Венгрияга расмий ташриф билан боради. Бу ҳақда Венгрия бош вазири Виктор Орбан маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Келгуси йилда Будапештда расмий ташриф доирасида президент жаноблари билан шахсан учрашишдан умидворман ҳамда ушбу ташриф муносабатларимизни мустаҳкамлаш учун яна бир имконият бўлишига ишонаман», дея таъкидлади у Шавкат Мирзиёевга президент сайловида ғалаба қозонгани муносабати билан йўллаган табригида.

Жорий йилнинг март ойи охирида Венгрия бош вазири Виктор Орбан Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш учун 10 дан ортиқ турли ҳужжатларни имзолади. 

Музокаралар якунида президент Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Виктор Орбан Ўзбекистон билан Венгрия ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни ҳам имзолади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид