Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда юқумли касалликлар шифохонасида чиқиндиларни жойлаштириш тартиби бузилгани аниқланди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида юқумли касалликлар шифохонасида чиқиндиларни жойлаштириш тартиби бузилгани аниқланган. Бу ҳақда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Жарқўрғон тумани инспекцияси инспекторлари вилоят Экология бошқармасининг 22021 йил 20 октябрдаги 301-сонли буйруғига асосан Жарқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимида текшириш ўтказган.
Текшириш давомида юқумли касалликлар бўлими мудири Т.Б. томонидан чиқиндиларни жойлаштириш тартиби бузилгани аниқланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-прим 2-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари, 810 минг сўм миқдорида жарима қўлланган.
Мавзуга оид
11:40 / 14.07.2026
“Диплом эмас, тажриба муҳим”: 8 тилни биладиган 25 ёшли Ҳожимурод ҳикояси
19:55 / 02.07.2026
Танзила Норбоева раислигида Сурхондарёни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси муҳокама қилинди
18:28 / 20.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин яратган ўрмонзор "Дендрология боғи"га айлантирилади
09:05 / 17.06.2026