Жаҳон | 18:35 / 02.11.2021
2284
1 дақиқада ўқилади

Безос фонди иқлим ўзгаришига қарши курашга 2 миллиард доллар ажратади

Маълумот берилишича, Африка ва АҚШ ландшафтини тиклаш учун бир миллиард доллар йўналтирилади. Тиклаш ишлари доирасида Африкада дарахтлар экилади, яйловлар қайта тикланади.

Фото: Getty Images

Amazon асосчиси Жефф Безоснинг иқлим ўзгаришларига қарши курашиш фонди табиатни тиклаш ишлари учун 2 миллиард доллар ажратади, деб хабар берди Business Insider.

Маълумот берилишича, Африка ва АҚШ ландшафтини тиклаш учун бир миллиард доллар йўналтирилади. Тиклаш ишлари доирасида Африкада дарахтлар экилади, яйловлар қайта тикланади.

АҚШда эса биохилмахилликни ҳимоя қилаётган ва жамиятга фойда келтираётган 20дан ортиқ ландшафтни тиклаш ишлари амалга оширилади.

Қайд этилишича, фонд қишлоқ хўжалик маҳсулотлари серҳосиллигини ошириш, харажатларни қисқартириш билан боғлиқ вазифалар учун ҳам маблағ ажратади.

“Безоснинг ер фонди” иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қилишга ёрдам берувчи олимлар, фаоллар, ноҳукумат ташкилотларни 10 миллиард доллар миқдорида молиялаштиришни мўлжаллаган лойиҳа ҳисобланади. Безос ушбу фондни ўтган йил февралида ташкил этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид