Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари ва биринчи эҳтиёж буюмларини захира қилиб олиш тавсия этилди
Вазирликнинг бу тавсиясини коронавируснинг янги тўлқини ва эҳтимолий карантин, ҳавонинг ўта совиб кетиши ёки Тайван билан кескинликнинг кучайиши билан боғлаётган аҳоли хавотирга тушди.
Хитой тижорат вазирлиги маҳаллий ҳокимиятларни маҳсулотлар нархини барқарорлаштириш, қиш ва баҳорга етадиган озиқ-овқат захирасини ғамлаб олиш ва аҳолини биринчи эҳтиёж буюмларини захира қилиб олишга чақиришни тавсия қилди.
Вазирликнинг бу тавсиясини коронавируснинг янги тўлқини ва эҳтимолий карантин, ҳавонинг ўта совиб кетиши ёки Тайван билан кескинликнинг кучайиши билан боғлаётган аҳоли хавотирга тушди, деб ёзади Bloomberg.
Вазирлик сентябрда октябр байрамлари олдидан ҳам ана шундай билдиришнома чиқарганди, дея қайд этади агентлик.
Хитойнинг Economic Daily нашри аҳолини вазирлик билдиришномасига катта эътибор қаратмасликка чақирди. Нашрнинг ёзишича, вазирлик аҳолини коронавируснинг янги тўлқини шароитида карантин жорий этилиши эҳтимоли учун захира тайёрлаб олишини кўзламоқда. Қайд этилишича, аввалги карантин вақтида кўплаб оилалар захираси етарли бўлмагани учун озиқ-овқатсиз қолган.
Хитойда маҳсулотлар нархи барқарор эмас ва қиш яқинлашиши билан ошиб кетади, деб ёзади Financial Times. Газетанинг маълумот беришича, охирги ҳафталарда тинимсиз ёғингарчилик ва сув тошқинлари сабабли сабзавотлар нархи кескин кўтарилган.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
11:24 / 31.05.2026
Ўғитлар инқирози, логистика ва протекционизм: озиқ-овқат нархлари нега ошиб боряпти?
22:35 / 17.05.2026