Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда бошқарувни йўқотган Nexia йўл четидаги тошга урилди ва ёниб кетди. Ҳайдовчи вафот этди
Қашқадарё вилояти Китоб туманида ҳаракатланиб кетаётган Nexia бошқарувни йўқотиб йўл четидаги тошга урилган. Оқибатда машина ёниб кетган, ҳайдовчи вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 2 ноябрь куни соат 4:20 ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Китоб тумани ҳудудидан ўтувчи 1143-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
1990 йилда туғилган Ж.Ж. Nexia машинасини бошқариб бораётиб эҳтиётсизликка йўл қўйиб бошқарувни йўқотган. Машина йўл четидаги катта тошга урилиб, ағдарилиб кетган. Оқибатда машина ёниб кетган ва унинг ичида қолиб кетган ҳайдовчи куйиб воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида Isuzu билан тўқнашган Lacetti ёниб кетган, 4 киши машина ичида қолиб кетиб, куйиб вафот этганди.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
15:48 / 13.06.2026
Бекободда машинада одам уриб ўлдириб, жасадни каналга оқизиб юборган “опер” 7 йилга қамалди
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
14:02 / 09.06.2026