“Ўзбекгидроэнерго” АЖ: дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда
Мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, атроф-муҳит муҳофазасида муҳим ўрин тутадиган омиллардан бири — дарахт экиш ҳамда парваришлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилмоқда.
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 2 ноябрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари доирасида мамлакатимиз бўйлаб йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил ҳудудларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилгани, ушбу кенг кўламли лойиҳага барча бирдек ҳисса қўшиши лозимлиги қайд этилди.
Бу борада, белгиланган топшириқлар ижроси доирасида 6-7 ноябрь кунлари “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳамда тизим корхона ва ташкилотлари ходимлари жамоаси дастлабки амалий саъй-ҳаракатларни жамоавий бирликда, кўтаринки кайфиятда бошлади.
Маълумки, Жамиятимиз пойтахтимизнинг Яшнобод туманида жойлашган “Авиасозлар” МФЙ билан амалий ҳамкорлик доирасида маҳалла ҳудудида мунтазам равишда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини ташкил этади.
Ўтган дам олиш кунларида Жамият Ижро аппарати раҳбарияти ҳамда ходимлар жамоаси, шунингдек, тизим ташкилотлари ходимлар жамоалари билан ҳамкорликда ушбу маҳаллада манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш тадбири ҳамжиҳатликда ташкил қилинди.
Дарахт кўчатларини экиш борасидаги ўзига хос акция доирасида Авиасозлар маҳалласи ҳудуди бўйлаб 600 дан ортиқ манзарали дарахт (қора арча, каштан, сурия атиргули, ҳинд настарини ва бошқалар) кўчатлари экилди.
Таъкидлаш жоизки, “долзарб 40 кунлик” бутун тизим бўйлаб, жумладан Жамият таркибидаги корхона ва ташкилотлар, каскад ва ГЭСлар ҳудудларида изчил амалга оширилмоқда.
Ўзбекгидроэнерго Ахборот хизмати
Мавзуга оид
11:44 / 28.07.2024
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ кредит рейтингини Ўзбекистон ишлаб чиқарувчи ташкилотлари орасида ТОП учликка кирувчи кредит рейтингида сақлаб қолди
18:27 / 28.05.2024
Россия Ўзбекистонда иккита ГАЭС қурмоқчи
15:30 / 25.12.2023
Хонобод микро ГЕС фойдаланишга топширилди
16:00 / 19.10.2023