Жаҳон | 21:45 / 08.11.2021
2997
1 дақиқада ўқилади

Швецияда Евроиттифоқ ҳудудида криптовалюта йиғишни тақиқлаш таклиф қилинди

Таъкидланишича, криптовалюта йиғиш атмосферага йилига 120 млн тонна ис гази ажралиб чиқишига олиб келади. 

Фото: Getty Images

Швеция молиявий назорат бошқармаси бошлиғи Эрик Тедеен ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги раҳбари Бёрн Райзингер Евроиттифоқ ҳудудида Proof-of-Work (PoW) алгоритми орқали криптовалюта майнинги билан шуғулланишни тақиқлаш таклифи билан чиқди.

Уларнинг фикрича, криптовалюта йиғиш атмосферага йилига 120 млн тонна ис гази ажралиб чиқишига олиб келади. 

Proof-of-Work алгоритми транзакцияларни тасдиқлаш ва янги блоклар яратиш учун қўлланади. Ҳозирда биткойн, Ethereum, Litecoin, Dogecoin, Monero ва бошқа криптовалюталар PoW алгоритмида ишлайди. 

Аввалроқ Нигерия Африкада биринчи бўлиб рақамли валютани муомалага киритганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид