Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 07:31 / 11.11.2021
3563
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонга қариндошларини йўқлаш мақсадида қарийб 1 млн киши келган
Қарийб 1 млн хорижликлар қариндошларини йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: CNN
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда жами 1 135 621 нафар чет эл фуқаролари келган.
Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича кўриниш олди:
- қариндошларни йўқлаш — 954 438 нафар;
- дам олиш — 106 628 нафар;
- хизмат юзасидан — 40 883 нафар;
- даволаниш — 17 981 нафар;
- тижорат — 10 827 нафар;
- ўқиш мақсадида — 4 864 нафар.
Аввалроқ, 20 йил ичида 1 миллиондан ортиқ одам Ўзбекистонни тарк этгани хабар берилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:27 / 26.06.2026