16:15 / 12.11.2021
6131

Beeline Uzbekistan Тошкентда иккита янги офис очмоқда

Фото: Beeline Uzbekistan

14 ноябр куни пойтахтда Beeline Uzbekistan'нинг иккита янги савдо ва хизмат кўрсатиш офисларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Биринчи чиройли ва қулай офис Бектемир туманидаги Compass савдо марказида, иккинчиси – пойтахтнинг Сергели туманидаги Автобозор яқинида бўлади. Энди минглаб абонентлар ўз уйлари яқинида мобил хизматлари бўйича саволлар билан компания мутахассисларига мурожаат қилишлари мумкин.

“Биз нафақат шаҳарнинг энг гавжум жойлари ва машҳур савдо марказларида, балки хизмат кўрсатишга эҳтиёж бўлган туманларда ҳам янги офисларимизни очмоқдамиз. Эндиликда абонентларимиз учун муаммоларни ҳал қилиш, янгиликлар ва амалдаги акциялар ҳақида билиш янада осон ва қулайроқ бўлади, дейди Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов. – Мижозларнинг фикр-мулоҳазалари биз учун муҳим, шу орқали компания ишини яхшилаймиз. Бизнинг офисларимизга келинг, таассуротларингиз ва истакларингиз билан бўлишинг ва энг юқори сифатли хизматдан фойдаланинг!”

Beeline Uzbekistan янги савдо офисларида:

  • SIM-картани сотиб олиш ёки ўзгартириш;
  • тарифни ўзгартириш;
  • хизматларни улаш ёки ўчириш;
  • детализация хизматидан фойдаланиш;
  • балансни тўлдириш;
  • қизиқтирган саволлар бўйича профессионал маслаҳат олиш ва яна кўплаб хизматлардан фойдаланиш мумкин.

Янги офисларнинг очилиши муносабати билан компания ташриф буюрувчилар учун кўплаб кутилмаган совғалар тайёрлади. Оператор томонидан меҳмонлар учун кўнгилочар дастур, қимматбаҳо совғалар ўйини ва ZO'R тариф режалар қаторига янги уланишда “олтин” рақамларга 80% чегирма тақдим этилади. Бундан ташқари, янги уланган абонентлар бепул бонус – 5 Gb интернет-трафикли SIM-картага эга бўладилар. Акция 14 ноябрда бошланади ва 2021 йил 15 декабргача давом этади.

Compass савдо марказидаги офиснинг иш вақти:

Душанбадан якшанбагача, соат 10-00 дан 22-00 гача тушлик танаффузисиз.

Сергели туманидаги офиснинг иш вақти:

Душанбадан якшанбагача, соат 9-00 дан 20-00 гача тушлик танаффузисиз.

Beeline Uzbekistan савдо ва хизмат кўрсатиш офисларининг манзиллари ва уларнинг иш тартиби бўйича қўшимча маълумотларни www.beeline.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Beeline Uzbekistan компанияси ҳақида

Unitel МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan – бош қароргоҳи Амстердамда (Нидерландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради. VEON 9 та мамлакатда 213 миллиондан ортиқ абонентга эга бўлган телекоммуникация ва интернет хизматлари бўйича глобал провайдери. Унинг акциялари NAQSAD ва Euronext Amsterdam fond бозорларида жойлашган. Beeline Uzbekistan 1,6 мингга яқин ходим фаолият юритади. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан бери, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1,2 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритди. Beeline СБ Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,8 миллиард доллардан ортиқ миқдорда солиқ тўлаган.

Сайт: beeline.uz  

Facebook: fb.com/beeline.uz 

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/uzbeelineuzb 

Twitter: twitter.com/beeline_uz

LinkedIn: linkedin.com/company/beelineuzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Top