Давлат бюджетидан энг кўп иш ҳақи қайси соҳа вакилларига ажратилаётгани маълум бўлди
2021 йил октябрь ойи иккинчи ярми учун жами 2 триллион 991,2 миллиард сўмлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлаб берилган. Энг кўп иш ҳақи тўловлари халқ таълими тизими ва соғлиқни сақлаш тизимида ишловчи ходимларга ажратилган.
Молия вазирлиги бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларга иш ҳақи тўловлари ҳақида маълумот берди.
Вазирлик ахборотига кўра, 2021 йил октябрь ойи иккинчи ярми учун энг кўп иш ҳақи тўловлари халқ таълими тизими ходимлари (1 триллион 43,6 миллиард сўм) ва соғлиқни сақлаш тизимида ишловчи ходимларга (821,9 миллиард сўм) тўланган. Кейинги ўринларда Мактабгача таълим (195,6 миллиард сўм) ва Олий таълим вазирлиги (107,7 миллиард сўм) тизими ходимлари учун иш ҳақи ажратилган.
Ўз ўрнида берилган рўйхат бўйича нисбатан кам иш ҳақи Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (82,7 миллион сўм), Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (213,3 миллион сўм) ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (285,3 миллион сўм) ходимларига тўланган.
Вазирлик томонидан берилган рўйхатда кўрсатилмаган (нисбатан кам ҳақ тўланадиган ва кам штат бирлигига эга бошқалар) ташкилотлар ходимларига 337,1 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Рўйхатда Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, суд тизими ва прокуратура ходимларига тўланадиган маблағлар ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ҳамда стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилиши маълум қилинганди.
Мавзуга оид
22:21 / 30.09.2024
Россиянинг келаси йил бюджетига рекорд миқдорда ҳарбий харажатлар киритилди
08:50 / 21.09.2024
«Очиқ бюджет» порталида «Маҳалла бюджети» бўлими ишга тушди
22:26 / 27.08.2024
Кир Стармер Британияни оғир иқтисодий келажак кутаётганидан огоҳлантирди
07:07 / 23.08.2024