Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Безос компаниясининг космик кемасида фазога парвоз қилган бизнесмен авиаҳалокатда қурбон бўлди
Де Врис бошқараётган Cessna 172 енгил самолёти Нью-Йорк шимоли-ғарбидаги Кем кўли яқинидаги парк ҳудудига қулаган.
Фармацевтика учун дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Medidata компанияси асосчиси, Dassault Systemes компанияси вице-президенти Глен де Врис авиаҳалокат оқибатида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар берди Reuters.
Хабарда айтилишича, де Врис бошқараётган Cessna 172 енгил самолёти Нью-Йорк шимоли-ғарбидаги Кем кўли яқинидаги парк ҳудудига қулаган.
Маълумотларга кўра, самолётда бўлган йўловчи Томас Фишер ҳам ҳалок бўлган. Авиаҳалокатга нима сабаб бўлганига аниқлик киритилмаган.
Де Врис октябрда миллиардер Жефф Безоснинг Blue Origin компанияси уюштирган фазога саёҳат иштирокчисига айланганди.
Глен де Врис лицензияли учувчи бўлган, дея қайд этган CNN.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
21:35 / 15.06.2026
Россияда Ту-22М3 бомбардимончиси ҳалокатга учради
23:05 / 14.06.2026