Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Назоратимиз Сенатга ўтгани билан иш самарадорлигимиз ошиб қолмайди» — Экология қўмитаси матбуот котиби
12 ноябрь куни Экология қўмитаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Kun.uz мухбири хабарига кўра, тадбирда Экология қўмитасини тўғридан тўғри Сенатга бўйсунувчи орган қилиб белгиланиши унинг фаолият самарадорлигига қандай таъсир этиши борасида савол берилди.
Савол қўмита матбуот хизмати раҳбари Озод Ражабов жавоб берди.
«Вазирлар Маҳкамаси ёки Сенатга бўйсунишидан қатъи назар, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ижрочи орган бўлиб қолаверади. Биз барибир қонун ва президент фармонлари ижросини бажаришда давом этамиз.
Ҳа, Ўзбекистонда аввал Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғридан тўғри парламентга бўйсунган. Лекин мен Экология қўмитасинининг Вазирлар Маҳкамасига бўйсунувчи органга айлантирилгандан кейин самарадорлиги пасайди, деган фикрларга қўшилмайман. Чунки бизда манфаатлар мувозанати ва тийиб туриш тизими бор. Бу тизимга кўра, қаерга бўйсунишимиздан қатъи назар ишимиз давом этаверади.
Бизни бошқа органга бўйсунувчи идорага айлантиришгани билан иш самарадорлиги ошиб кетишига мен ишонмайман. Бу шахсий фикрим», – деди матубот котиби.
Маълумот учун, 1980-йиллар охирида Ўзбекистондаги экологик муаммолар кучайиб кетиши ортидан, 1988 йил апрел ойида ҳукуматнинг қарори билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил қилинган.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026